10-декабрь куни соат 14:45 да Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар ФВБга “Бахт” МФЙ ҳудудида 8 ёшли болани кўрсаткич бармоғи болалар ўйин майдончасидаги темир туйнук орасида сиқилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг бармоғини жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.
“Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиг барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўраб қолади”, – дейилади хабарда.