Мактабларда қишки дам қачондан бошланади ва қачонгача давом этади?

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига кўчирилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба) дан бошланади, дейилади хабарда.