Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбек Миллий Академик драма театри Матбуот хизмати.
У «Ўзбекфильм» киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж филмига овоз берган.
Тўлқин Тожиев «Қилич ва қалқон», «Афоня», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Сиздан угина, биздан бугина», «Нофелет қаерда?» «Канонир Долласнинг саргузаштлари», «Садоқат» каби филмларга овоз берган.