АҚШ гипертовушли ракета синовдан муваффақиятли ўтказилгани ҳақида эълон қилди

Яқинда АҚШ армияси томонидан Флорида штатидаги Канаверал бурни космик кучлар станциясидан денгиз флоти билан ҳамкорликда ядросиз гипертовушли ракета учирилди, дея хабар беради мамлакат Мудофаа вазирлиги.

«Гипертовушли планер нишон масофаларда гипертовуш тезлигига эришди ва бу қобилиятни жангчилар қўлига топширишимиз мумкинлигини кўрсатди», – дейди АҚШ армиясининг вазири Кристин Вормут.

Қайд этилишича, бу All Up Round тизимининг жорий йилдаги иккинчи муваффақиятли комплекс парвоз синови ҳамда батареяни бошқариш маркази ва Transporter Erector ишга тушириш мосламасидан фойдаланган ҳолда узоқ масофали гипертовушли қурол тизимининг биринчи жанговар синови ҳисобланади.