Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

14 декабр куни Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади. 

Электр энергияси ўчириладиган манзиллар:

Юнусобод тумани: “Акбаробод”, “Адолат”, “Биллур”, “Қўшчинор”, “Мингчинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Уч қаҳрамон”, “Барҳаёт”, “Севинч”, “Юнус ота”, “Ўзбекистон Мустақиллиги”, “Аҳмад Дониш”, “Мурувват”, “Халқабоғ”, “Қадрдон”, “Шоштепа”, “Юртобод”, “Увайсий”, “Оқтепа”, “Юнусобод”, “Йўлариқ”, “Бободеҳқон”, “Кулолқўрғон”, “Шаҳристон”, “Анорзор”, “Ғайратий”, “Отчопар-1”, “Отчопар-2”, “Исломобод”, “Ҳасанбой” ҳамда “Тикланиш” МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;


Мирзо Улуғбек тумани: “Улуғбек” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача.

Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Кўрсатилган ҳудудларда техник имкониятлардан келиб чиқиб, электр энергиясида узилишлар бўлмаслиги ҳам мумкин.