Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб ўлдирди

Кеча Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўғил отасини пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 декабрь  куни Тошкент Учтепа туманида дўппослаган ўғли руҳий ҳаяжон ҳолатда ошхона пичоғи билан отасини қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳат етказган. Отаси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси, 3-қисми, “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.