«Маънавий экспертиза» жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди

Ижтимоий тармоқларда медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Адлия вазирлиги маълум қилишича, бундай қарорлар юридик жиҳатдан мажбурий кучга эга бўлиши учун вазирлик томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтмаган ҳужжатлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва амалий оқибатларга олиб келмайди.

Шу сабабли, «маънавий экспертиза» жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган.

Шу билан бирга, Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотларда қонунбузарликлар аниқланса, уларни бартараф этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.