Учинчи жаҳон уруши бўйича тахминлар билдирилди

Американинг Newsweek журнали, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, фронт Европанинг шимоли-шарқида чўзилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Нашр маълумотларига кўра, фронт Россиянинг Финляндия билан шимолий чегарасидан бошланиб, Эстония, Литва, Латвия, Швеция ва Польша орқали ўтиши ва Германия билан Дания чегарасида тугаши мумкин.

Бундан ташқари, журналда таъкидланишича, Қора ва Азов денгизларида ҳам фаол жанговар ҳаракатлар бошланиши мумкин.