Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Чехия президенти Петр Павелга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бугунги кунга қадар Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.
Шунингдек, 14 декабрь куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапештда жойлашган) Словения президенти Наташа Пирц Мусарга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия, Черногория ва Словениядаги элчиси ҳисобланади.