7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, мамлакатимиздаги бир қатор ҳудудларда тендер савдолари қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангани сабабли ихтиёрий равишда бекор қилинган.

Махсус ахборот порталидаги маълумотларга кўра, қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:

  • Бухоро вилоятида Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик тендери.
  • Фарғона вилоятида Қува туман тиббиёт бирлашмасининг 340 млн сўмлик 2 та тендери.
  • Андижон вилоятида Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг 212 млн сўмлик тендери.
  • Жиззах вилоятида Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалининг 318 млн сўмлик тендери.
  • Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳар “Қум овул” МФЙнинг 257 млн сўмлик тендери.
  • Сирдарё вилоятида «Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»нинг 4,2 млрд сўмлик тендери.
  • Навоий вилоятида Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спорт мактабининг 1,1 млрд сўмлик тендери.
  • Наманган вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 309 млн сўмлик тендери.
  • Тошкент вилоятида Бекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 283 млн сўмлик тендери.

Рақобат қўмитаси тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлигини қайд этди. Ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тендер савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилингани маълум қилинди.