Қирғизистон Бош вазири лавозимидан озод қилинди

Ақилбек Жапаров Қирғизистон Бош вазири лавозимидан озод қилинди. Ушбу қарорга мамлакат президенти Садыр Жапаров имзо чекди.

24.kg маълумотларига кўра, мансабдор ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Бугун у президент маъмурияти ходимлари билан хайрлашган.

Sputnik Қирғизистон хабар беришича, бош вазир ва президент маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Адилбек Қосималиев тайинланади.

Ақилбек Жапаров 2021-йил октябридан бери Қирғизистон Бош вазири лавозимида фаолият олиб борган.