Тошкент вилоятининг Пискент туманида бир кун олдин тўйлари бўлиб ўтган келин-куёвнинг ис газидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Д.Р 1997 йилда туғилган А.С билан жорий йилнинг 14 декабр куни турмуш қуришган. Бу ҳар иккисининг иккинчи турмуши бўлганлиги сабабли, ҳовлида ихчамроқ тўй ўтказилган.
Эртаси куни, яъни 15 декабрда эрталаб эса, улар ётоқхонада ўлик ҳолда топилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари бораётганлиги ва бу иш Пискент тумани прокуратураси иш юритувчида эканлиги айтилмоқда.