Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонликлар вафот этди

17 декабрь тонгда Уляновск вилоятидан ўтадиган федерал трассанинг 209-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ичида ўзбекистонликлар бўлган Cobalt автомобили МАЗ автомобили билан тўқнашган.

Хабарга кўра, Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Cobalt деярли мажақланиб кетган. Унинг ичидаги 5 киши вафот этган. Юк машина ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этганини тасдиқлади. Бош консулхона ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Вафот этган Ўзбекистон фуқаролари 20 ёшдан 49 ёшгача бўлган. Консуллик мазкур масала бўйича Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкинлигини маълум қилди:

+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;