Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаган.
Бугун бир қатор ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида электромобилларни қувватлаш станциялари ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатилмаган ҳолда ўчириб қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Айтилишича, қувватлаш станцияларини электрдан узиш бўйича вазирлик топшириқ берган.
«Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Таъкидлаш керакки, айни пайтда мамлакатимизда генерация, яъни электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси эса ўз эҳтиёжимизни тўлиқ қоплашга етади.
Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаган», дейилади хабарда.