Биткоин нархи янги тарихий максимумга етиб, 107,7 минг доллардан ошди, деб ёзади Forbes. Тошкент вақти билан соат 14:31 ҳолатига кўра, ўсиш 107,2 минг долларгача секинлашган.
Криптовалюта қийматининг кескин ўсиши Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин бошланди. Кампания давомида у биткоин ва крипто саноатини қўллаб-қувватлаб, уларни ривожлантиришга ёрдам беришга ваъда берганди.
VanEck компаниясининг рақамли активларни ўрганиш бўйича раҳбари Мэтью Сигелнинг сўзларига кўра, биткоин нархи 2025 йилнинг ўрталарига келиб 180 минг долларга етиши мумкин.