Фарғонадаги портлашда гумонланувчиларнинг икки нафари қочиб кетдими?

Фарғонадаги газ шохобчасида содир бўлган ёнғин ва портлаш натижасида вафот этганлар сони 4 нафар етди. 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 3 нафар фуқаро шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257 ва 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган, 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Улар воқеадан сўнг қочиб кетган бўлиши мумкин. Тергов ҳаракатлари ва тегишли экспертизалар ўтказилмоқда.