17 декабрь куни DABS бош директори вазифасини бажарувчи Абдул Бари Умар ва “Ўзэнергосотиш” компанияси бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджонов Афғонистонга энергия етказиб беришни 2025 йил охиригача узайтириш тўғрисидаги битимни имзолади.
Етказиб бериш ҳажми ва қиймати, шунингдек, битимларнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.
“Толибон” Туркманистон билан 7 декабрь куни, Тожикистон билан эса ноябрь ойи охирида шунга ўхшаш келишувни имзолаганди.
Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигига кўра, ҳозирда мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талаби кунига 1500 МВт ни ташкил этади. Шундан 720 МВт га яқини импорт қилинади, қолган қисми Афғонистон ичида ишлаб чиқарилади.