Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек, интернет платформасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.
Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қўмита махсус комиссияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБганисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.