Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.

Шафоат Раҳматуллаева кенг диапазонли актриса бўлиб, мусиқий ва драматик ҳамда комедия, трагедия жанрларидаги спектаклларда ижод қилиб келади: Майсара (Ҳамза, “Майсаранинг иши”), Нарзи (З. Фатхуллин, “Ватан ишқи”), Пошша хола, Зебо (М. Бобоев, “Қайдасан, жон болам”, “Ер томири”), Гонореля (У. Шекспир, “Қирол Лир”), Зуҳра (Абдулла Қаҳҳор, “Оғриқ тишлар”), Журден хоним (Мольер, “Сохта оқсўяк”), Тош хола (Ж. Маҳмудов, “Аёллар фиғони”), Маъмура кампир (Жан Саррон, “Маъмура кампир”) каби роллари билан танилди. 1995 йил Пошша хола ва Маъмура кампир роллари учун йилнинг “Энг яхши аёл роли” соврини билан тақдирланди.