Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” боғида ўтказилиши режалаштирилган янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 2024 йил 25 декабр кунидан 2025 йил 10 январ кунига қадар “Tashkent city” боғи ичида жумладан Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Шунингдек “Tashkent city” боғида ўтказилаётган байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар Ислом Каримов кўчаси орқали СҚБ ва Асака банклари ерости автотураргоҳларига, Фурқат кўчаси орқали “Boulevard” аҳоли турар жой комплексининг ер ости тураргоҳига, Ботир Зокиров ва Заргар кўчалари орқали «Tashkent City Mall» кўнгил очар савдо мажмуасининг ер ости автотураргоҳига ўз автомашиналарини сақлаши мумкин.