Ҳалокатга учраган Озарбайжон самолётининг қора қутиси топилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди. Бу ҳақида транспорт прокуратураси вакили Ақтауда бўлиб ўтган брифингда хабар берган, дея ёзмоқда «zamon.uz».

Маълум қилинишича, овоз ёзиш мосламаси дешифрлаш учун терговчиларга топширилган.

 Шунингдек, брифингда, марҳумларнинг қариндошлари жасадлар кимга тегишли эканини аниқлаши ва уларни тергов ҳаракатларидан кейин олиб кетиши мумкинлиги қайд этилган.

 Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 декабрь куни Озарбайжон авиакомпаниясининг Боку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва уч киши Қирғизистон фуқароси бўлганлиги таъкидланган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган. Ҳозиргача, ҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.