2024 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Шунингдек, давлат ташқи қарзи 32,5 миллиард доллар, корпоратив қарзи эса 27,7 миллиард долларни ташкил этган.
2024 йилнинг 9 ойида савдо балансининг манфий сальдоси 12,4 миллиард долларга етган, бу ўз навбатида импортнинг 5,5% га ўсиши ва экспортнинг 4% га ортишидан келиб чиққан.
Халқаро бозорларда хомашё нархларининг ўзгариши ва хорижга хизматлар кўрсатишнинг ўсиши экспорт ҳажмининг 4% га ўсишини таъминлади. Импорт эса паст суръатларда ўсди.
Шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистонга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг софи 1,9 миллиард долларга етди, портфель инвестицияларининг софи эса 1,7 миллиард долларга кўпайди.
Халқаро захиралар 6,6 миллиард долларга ортиб, 41,1 миллиард долларга етди. Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестициявий мавқеи 16,3 миллиард долларга кўтарилди.