Америка 572 нафар ўзбекистонликларни мамлакатдан чиқариб юборди



АҚШ 2024-йилнинг январьидан сентябр ойига қадар 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилган.

Бу ҳақда АҚШ Иммигратция ва божхона назорати (ИCЕ)  томонидан келтирилган ҳисоботда маълум қилинди.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан сольиштирилганда 6,5  баробарга ошган яъни, 2023 йилда Ўзбекистонга 88 киши депортация қилинган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, яна 975 нафар ўзбекистонлик мигрант бўйича суд ҳукми мавжуд бўлиб, улар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилиши лозим.

Жадвал тариқасида берилган маълумотларда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан юқори ўринда турганини кўриш мумкин.

Мисол учун, АҚШ ҳукумати Россиядан 464 нафар, Афғонистондан 132 нафар, Тожикистондан 77 нафар, Қирғизистондан 69 нафар, Украинадан 53 нафар, Арманистондан 27 нафар, Қозоғистондан 13 нафар, Туркманистондан 5 нафар фуқарони ўз мамлакатидан депортатция қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти этиб сайланган Доналд Трамп 11 млн нафар мигрантни АҚШдан  депортация қилишни режалаштираётганини айтган эди.