Комил Алламжоновга нисбатан суиқасд жиноий иши доирасида қидирув эълон қилинди

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган суиқасд билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановнинг қонунга хилоф ҳаракатлари аниқланди.

Тергов давомида уларнинг Ўзбекистонга ноқонуний равишда кириб-чиқиши, жиноят ҳақида хабар бермаслиги ва ўқотар қуролни қонунга хилоф муомалага киритишда иштирок этганликлари маълум бўлди.

Б. Расаев ва Ш. Темирханов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида сиртдан айбланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда халқаро қидирувга берилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.