Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Бу тартиб 2028 йил 1 январгача амалда бўлади.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

Ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.