Қандли диабет, юрак, саратон: 2025 йилги тиббий ютуқлар ҳақида

Юрак касалликлари

▪️ Вазн камайтиришга мўлжалланган янги инъекциялар семизликни даволашда инқилоб ясади. Энди кардиологлар Ozempic и Ко’га умид боғламоқда. Бу дори воситалари моддалар алмашинувига таъсир қилади, натижада вазн камаяди, қон босими ва қон ҳажми пасаяди. Бу эса юракка тушадиган юкни камайтиради. Ҳаттоки яллиғланиш даражаси ҳам пасаяди.

▪️ Алдостерон антагонисти деб аталувчи янги дори воситаси юрак етишмовчилигини ўрганишга қаратилган кенг кўламли тадқиқотларда яхши натижалар кўрсатди. Финеренон препарати алдостерон гормонини бостиради ва шу орқали юрак ҳамда буйракларни ҳимоя қилади.

Саратон

▪️Бир нечта компания 2025 йилга келиб тери саратони, ўпка саратони ва ичак саратонига қарши дори воситаларини яратишни эълон қилди!

▪️Бундан ташқари, CAR Т-ҳужайра терапиясида ҳам ютуққа эришиш мумкин — бунда иммун ҳужайралар лабораторияда ўзгартирилади ва саратон ҳужайраларига қарши фаоллашади. Ҳозирча бу усул фақат қон саратонини даволашда қўлланилмоқда. Аммо 2025 йилга келиб ўпка, тери ёки ичак саратони каби қаттиқ ўсмаларни даволашда ҳам сезиларли ривожланиш кутилмоқда.

Диабет

▪️Шифокорлар бутунлай янги дори воситасини яратишга умид боғламоқда. Тирзепатид фаол моддаси қондаги қанд миқдорини пасайтиради ва вазн йўқотишга ёрдам беради. Уни ҳафтада бир марта юбориш кифоя.

▪️Келгуси йил ичида қондаги қанд миқдорини пасайтирадиган ва таблетка кўринишида қабул қилинадиган яна бир дори воситаси пайдо бўлиши мумкин.

Альцгеймер касаллиги

▪️2024 йил охирида узоқ муддатли иккиланишлардан сўнг, Альцгеймер касаллигини даволаш учун леканемаб препарати маъқулланди. Яна бир дори воситаси донанемаб 2025 йилда тасдиқланади.

Профессор Кристоф Кляйншницнинг айтишича, бу «ҳақиқий бурилиш нуқтаси». Ҳар иккала антитана инфузияси ҳам «миядаги зарарли оқсил тўпланишларига қарши» таъсир кўрсатади ҳамда илк бор Альцгеймер касаллигининг сабабини бартараф этади ва касаллик ривожланишини секинлаштиришади!