Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 3-сон давлат мактабгача таълим муассасаси директори Г.Г. автоҳалокат сабабли вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотга кўра, автоҳалокатга учраган машинада бўлган яна 3 боғча мудираси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Хабарда айтилишича, мудиралар ва директор Навоий вилояти МТТБ топшириғи асосида Зарафшон шаҳридан Навоий шаҳрига йил якунига бағишланган байрам тадбирига кетаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати ушбу тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Унга кўра, шу йилнинг 28 декабрь куни вилоят марказида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2024 йил якунлари бўйига бағишланган тадбири ўтказилиши режалантирилган бўлган.
Ушбу тадбирда раҳбар кадрларни юқори натижага эришган педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рағбатлантириш назарда тутилган эди. Рағбатлантирувчи раҳбар кадрлар орасида 79 ёшли марҳума Г.Г. ҳам бўлган.
Бироқ, боғча мудираси Г.Г. йўлда автоҳалокатга учраб, вафот этгани сабабли тадбир қолдирилган.