Ноқонуний муҳожирларга Россияни тарк этиш учун вақт берилди

Россияда ноқонуний бўлиб турган хорижликлар 2025 йил 30 апрелгача ўз мақомларини тартибга солишлари ёки мамлакатни тарк этишлари шарт.

Патент олиш учун уларга қуйидагилар керак бўлади: шахсни тасдқиловчи гувоҳнома ва унинг таржимаси, рус тилини билиш тўғрисидаги ҳужжат, тиббий суғурта полиси, ОИВ, гиёҳванд моддалар ва хавфли инфекциялар йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, миграция талабларини бажариш.

2024 йилда Владимир Путин миграция қоидаларини кучайтирувчи қатор қонунларни имзолади. Ҳужжатлардан бири назорат остидаги шахслар реэстри орқали мигрантларни рўйхатга олиш механизмини назарда тутади.

Ушбу чора Россия Федерациясида қонуний асосларсиз қолган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилади. Улар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳам ушбу реэстрга чегарани ноқонуний кесиб ўтган, виза ёки яшаш учун рухсатнома бекор қилинган кундан бошлаб киритилади.