2025 йилнинг дастлабки кунида дунё аҳолиси 8 млрд. 156 млн кишига етди. Ўтган бир йил ичида аҳоли салкам 82 миллион кишига кўпайди.
Германия Дунё аҳолиси жамғармасининг (DSW) қайд этишича, аҳолининг ўсиши биринчи навбатда Африкада кузатилган. Экспертларнинг ҳисоблашича, яқин 20 йил ичида ушбу қитъада яшовчи аҳоли сони икки баробардан ошиққа кўпайиши мумкин.
БМТнинг маълум қилишича, 2037 йилга бориб сайёрадаги аҳоли сони 9 миллиардга етади.