Украина ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси 2025 йилдаёқ тузилиши мумкин. Бунинг учун, нашрга кўра, Трамп Россияга қаттиқ шартлар, жумладан, санкцияларни кучайтириши ва “Москвани музокараларда жиддий иштирок этиш зарурлигига ишонтириш” учун Киевни қўллаб-қувватлаши кучайтириш зарур бўлади.
“Зеленский Россиянинг ҳозирда эгаллаб турган ҳудуди устидан қонуний эмас, балки амалдаги назоратига рози бўлади. Ҳудудлар алмашинуви ва АҚШ кўмагида Европа хавфсизлик кафолатларига қайтиш бўлади ва Украинанинг НАТОга кириши охир-оқибат музлатилади. Путин Европанинг қарори охир-оқибат заифлашишига ишонади”, деб ёзади FT.