Бугундан пойтахт ва вилоятлар ҳокимлари меҳнат таътилига чиқади

Бугундан пойтахт ва вилоятлар ҳокимлари меҳнат таътилига чиқади
Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар раҳбарлари меҳнат таътилига чиқади. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси ҳамда ҳокимлар 2025-йилнинг 3-январ кунидан эътиборан расман таътилда бўлади.

Ўзбекистонлик амалдорларнинг меҳнат таътили одатда 10 кун давом этади. 2021-йилнинг 17-январ куни Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ҳокими ва 6 та вилоят ҳокими 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққанди. Шу йилнинг 28-январ куни эса яна еттита вилоят раҳбари бошчилигидаги 959 нафар масъул — ҳудудлардаги иккинчи, учинчи, тўртинчи сектор раҳбарлари меҳнат таътилига чиқиб, саломатлигини тиклаб қайтганди.