Bloomberg миллиардерлари индексидаги энг бадавлат 25 нафар россияликнинг бойлиги 18,5 миллиард долларга ошиб, 347,62 миллиард долларга етди (Россия ялпи ички маҳсулотининг 15,8 фоизи). Ётакчилар: Владимир Потанин (31,8 миллиард доллар), Владимир Лисин (29 миллиард доллар), Вагит Алекперов (27,2 миллиард доллар). Рўйхатда Павел Дуров (11 миллиард доллар) ва Татьяна Ким (7,37 миллиард доллар) ҳам бор.
2024-йилда бойликнинг энг катта ўсиши Лисин (+5,05 миллиард доллар), Мордашов (+3,3 миллиард доллар) ва Прохоров (+2,68 миллиард доллар)га тегишли. Энг катта йўқотишлар Усмонов (-6,34 миллиард доллар), Тимченко (-3,17 миллиард доллар) ва Микельсон (-2,67 миллиард доллар)га тегишли.
Жаҳон рейтингининг ётакчилари: Илон Маск (423 миллиард доллар), Джефф Безос (239 миллиард доллар), Марк Закерберг (207 миллиард доллар).