Ғайрат Дўстов суд залида озод қилинди

Бугун Тошкент шаҳар судида майда безориликда айбланган Ғайрат Дўстов иши кўриб чиқилди.


Ғайрат Дўстов 26 декабрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва 15 суткага қамалган эди.


3 январь куни апелляция судида танқид қилиш майда безорилик эмаслигини таъкидлашган.
Суд жараёнида Ғайрат Дўстов бошига қоп кийгизилганини айтган.