Оқмўла вилоятидаги Остона-Шучинск трассасида 40 га яқин автомашина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун, 3-январ куни соат 13:30 атрофида Оқмўла вилоятининг Биржон Сал тумани, Қўғам ва Қоратол қишлоқлари ўртасидаги йўл участкасида об-ҳаво шароити ёмонлашиши натижасида 40 га яқин автомашина тўқнашуви содир бўлди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот олинмаган”, — дейилади полиция хабарисида.
Бундан ташқари, Қозоғистон ОАВлари автомашиналар сони 95 тага етгани ҳақида хабар берди. Камида икки киши жароҳат олган, деб ёзади 24.kz.
Республика Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиши муносабати билан Қозоғистон марказидаги Қарағанда вилоятида икки асосий йўналиш: Қарағанда – Остона ва Қарағанда – Павлодар йўллари ёпилган. Қозоғистоннинг қатор вилоятларида кучли қор ёғиши сабабли Янги йилнинг биринчи кунларида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.