Шавкат Мирзиёевга «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича маълумот берилди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қонун 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, асосий иқтисодий кўрсаткичлар белгиланган.
Кенгайтирилган бюджет даромадлари 431 трлн сўм, харажатлари эса 480,5 трлн сўм этиб белгиланган. Шунингдек, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3% бюджет тақчиллиги тасдиқланган.