Ўзбекистон ядровий хавфсизлик бўйича халқаро шартномаларга қўшилади

Президент Шавкат Мирзиёев 2024-йил 24 декабрдаги “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-224 -сон қарорини имзолади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси таркибида Навоий, Олмалиқ, Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари ташкил этилди.

2025-йил 1-июлдан бошлаб юридик шахсларга нисбатан қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар жорий этилади:

хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талаблари;

радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоидалар ва бошқа талаблар;

парк аттраксионларини эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар талаблари.

Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май);

Ядровий ёки радиологик фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь);

Ядровий авария ҳақида эрта хабардор қилиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь); 

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июн).

Бундан ташқари, 2025-йилда қуйидаги қонунлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда:

“Кимёвий хавфсизлик тўғрисида”;

“Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”;

“Радиоактив чиқиндиларни бошқариш тўғрисида”.