Бухоро ҳуқуқ-тартибот идоралари Бинанcе платформасида криптовалюта савдоси билан шуғулланган 17 ёшли ўсмирга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербонев маълум қилди.
Суд йигитнинг пушаймонлиги, жамиятга таҳдид йўқлиги ва тергов жараёнидаги фаоллигини ҳисобга олган.
Ўсмирга, шунингдек, криптовалюта операциялари жараёнида ишлатган дея мусодара қилинган iPhone 15 Pro Max телефони ҳам қайтарилган.
Кушербоевнинг сўзларига кўра, бу қарор терговдаги инсонпарварликдан далолат беради.
“Энди у жиноятчи эмас, балки ҳақиқий қаҳрамон”, – деб ёзган депутат.
Аввалроқ талаба криптовалюта билан умумий қиймати 34 миллиард сўм бўлган 4000 га яқин транзакцияларни амалга ошириб, нархлардаги фарқ (П2П арбитражи) дан пул ишлаб топгани ҳақида хабар берилган эди.
Ваҳоланки, унинг реал даромади 68 миллион сўм атрофида бўлган. Ўсмир uкрипто-активлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбланган, бунинг учун у беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди.