1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади

«Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилганини маълум қилди.

2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.

«Афросиёб» электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро
VIP 994 000 сўм
бизнес 751 000 сўм
эконом 484 000 сўм

Тошкент — Қарши
VIP 854 000 сўм
бизнес 634 000 сўм
эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
VIP 619 000 сўм
бизнес 450 000 сўм
эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.

Таъкидланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.

Ўшандан бери тарифлар бир неча марта ошди: 2023 йил 1 ноябрдан, 2024 йил 20 январдан ва 2024 йил 15 майдан.