Нукус, Урганч ва Фарғонани эрта тонгдан қуюқ туман қоплади. Аэропортларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолётларнинг келиши ва кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Шу тариқа, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича ҲЙ-9638 рейси бўйича самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди. Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-51/52 рейслари кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 да учади. Қайтиш рейси олдиндан 14:15 га кўчирилди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Нукус йўналиши бўйича ҲЙ-11 рейси ҳам манзил шаҳардаги туман сабаб маҳаллий вақт билан 11:30 га қолдирилди.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди. Силк Авиа авиакомпаниясининг Тошкент-Фарғона йўналишидаги УС-401 рейси вақтинчалик маҳаллий вақт билан 11:20 га кўчирилди. Фарғона аэропорти самолётлар учиб кетишида одатдагидек ишлайди.