Сурхондарёда ўқувчилар совуқ ҳавода тадбирга енгил кийимда жалб қилинди

Маълум бўлишича, Денов туманида янги кўприк фойдаланишга топширилган.

Совуқ об-ҳавога қарамай, кўприк очилиш маросимига 14 ва 16-сонли мусиқа мактабларидан 16 нафар қиз ва 4 нафар ўғил бола енгил байрамона кийимда жалб қилинган.

Болалар омбудсмани бу ҳолат юзасидан Маданият вазирлигига мурожаат қилиб, масъулларга интизомий чора кўришни талаб қилди. Натижада, масъуллар жазога тортилди.