Испан тили Ўзбекистонда: Таълим тизимидаги ўрни ва глобал алоқалар

Contents
КиришЎзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда чет тилларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Испан тили еса, ўзининг бой маданий мероси ва глобал аҳамияти билан ўрганилаётган тиллар орасида етакчи ўринлардан бирини егаллаб бормоқда. Ушбу мақолада испан тилининг Ўзбекистонга кириб келиши, унинг таълим тизимидаги ўрни, ривожи ва келажакдаги истиқболлари ҳақида сўз юритамиз.Испан тилининг Ўзбекистонда кенг тарқалиши собиқ Иттифоқ давридан кейинги жараёнда бошланган. Мустақилликдан сўнг, Ўзбекистоннинг жаҳон билан интеграсия жараёни бошлангач, ўқитиладиган чет тиллари доираси сезиларли даражада кенгайди. Испан тили бу жараёнда ўз ўрнини топа бошлади, чунки испан тили нафақат Европанинг, балки Лотин Америкаси давлатларининг расмий тили бўлиб, глобал сиёсат, савдо, маданият ва илм-фан соҳаларида ҳам катта таъсирга ега.1990 йилларнинг охирларида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаолияти ортиб борган сари, Европа ва Лотин Америкаси давлатлари билан алоқалар кенгайтирилди. Бунда испан тилининг ўрганилиши, нафақат иқтисодий, балки маданий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.Испан тилининг таълимдаги ўрни ва замонавий ёндашувларИспан тилини ўқитиш жараёнида замонавий педагогик ёндашувлар ва коммуникатив компетентликни ривожлантиришга катта еътибор қаратилмоқда. ЎзДЖТУ ва бошқа таълим муассасаларида испан тилини ўрганишда интерактив усуллар, мултимедиа воситалари ва коммуникатив ёндашувлар қўлланилмоқда. Ўқувчиларга амалий мулоқотда испан тилидан фойдаланиш имкониятини яратиш учун турли методлар ишлаб чиқилган:Камолнинг муваффақиятли тажрибасиКелажакдаги истиқболларХулоса

Аннотасия: Ушбу мақола испан тилининг Ўзбекистондаги ривожи, таълим тизимига кириб келиши ва келажакдаги истиқболлари ҳақида маълумот беради. Мустақилликдан сўнг, испан тили Ўзбекистонда расмий чет тили сифатида ўқитила бошлади ва ҳозирда унинг ўрганишига бўлган талаб ортмоқда. Мақолада университетлар, Президент мактаблари ва онлайн платформаларда испан тилини ўрганиш статистикаси, замонавий педагогик ёндашувлар ва халқаро алмашинув дастурлари ҳақида сўз юритилади. Испан тили ёшлар учун халқаро таълим имкониятлари яратмоқда. Келажакда тилни ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ етиш кўпроқ имкониятлар яратади.

Калит сўзлар: Испан тили, университетлардаги шароит, испания, испан тили ўқитиш методикаси, келажакдаги истиқболлар.Ключевые слова: испанский язык, условия в университетах, Испания, методика преподавания испанского языка, перспективы.

Кириш

Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда чет тилларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Испан тили еса, ўзининг бой маданий мероси ва глобал аҳамияти билан ўрганилаётган тиллар орасида етакчи ўринлардан бирини егаллаб бормоқда. Ушбу мақолада испан тилининг Ўзбекистонга кириб келиши, унинг таълим тизимидаги ўрни, ривожи ва келажакдаги истиқболлари ҳақида сўз юритамиз.

Испан тилининг Ўзбекистонга кириб келиши

Испан тилининг Ўзбекистонда кенг тарқалиши собиқ Иттифоқ давридан кейинги жараёнда бошланган. Мустақилликдан сўнг, Ўзбекистоннинг жаҳон билан интеграсия жараёни бошлангач, ўқитиладиган чет тиллари доираси сезиларли даражада кенгайди. Испан тили бу жараёнда ўз ўрнини топа бошлади, чунки испан тили нафақат Европанинг, балки Лотин Америкаси давлатларининг расмий тили бўлиб, глобал сиёсат, савдо, маданият ва илм-фан соҳаларида ҳам катта таъсирга ега.

1990 йилларнинг охирларида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаолияти ортиб борган сари, Европа ва Лотин Америкаси давлатлари билан алоқалар кенгайтирилди. Бунда испан тилининг ўрганилиши, нафақат иқтисодий, балки маданий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Испан тилини ўрганиш ва ривожланиш кўрсаткичлари

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда испан тилига қизиқиш ортиб бормоқда, ва бу тилни ўрганишнинг оммавийлашуви таълим тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Қуйида испан тилини ўрганиш ва ривожлантириш билан боғлиқ баъзи статистик маълумотлар келтирилади:

Университетларда испан тили ўқитилиши

ЎзДЖТУ испан тилини ўқитиш бўйича етакчи таълим масканларидан бири бўлиб, ҳозирда 300 дан ортиқ талабалар ушбу тилни ўрганмоқда. Бундан ташқари, Тошкент давлат шарқшунослик университетида ҳам испан тили бўйича ўқув дастурлари мавжуд. Испан тилини ўрганишга бўлган талаб ортгани сайин, бошқа университетлар ҳам ушбу тилни ўқитиш дастурларини кенгайтира бошлади.

Президент  мактаблари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари
Ўзбекистоннинг Президент мактабларида испан тилини ўқитиш бўйича янги дастурлар жорий етилган. Ушбу дастурлар доирасида испан тилини ўрганаётган ўқувчилар сони ҳар йили 20% га ортиб бормоқда. Президент мактабларида икки тилли таълим тизими самарали жорий етилган бўлиб, ўқувчилар нафақат испан тилини ўрганмоқда, балки испан маданияти билан танишиш имкониятига ҳам ега.

Онлайн таълим ва курслар
Испан тилини ўрганиш жараёнида онлайн таълим платформаларининг роли катта. Халқаро платформалар, масалан, Дуолинго, Cоурсера, едХ каби онлайн таълим тизимларида испан тилини ўрганиш учун махсус курслар ташкил етилган. Бу орқали ўзбек ёшларининг ДЕЛЕ (Диплома де Еспаñол cомо Ленгуа Ехтранжера) каби халқаро сертификатлар учун тайёргарлик кўраётгани кузатилмоқда.

Чет елга кетаётган ёшлар
Испан тилини билган ўзбекистонлик ёшлар орасида Испаниядаги нуфузли университетларда ўқиш имкониятига ега бўлаётганлар сони ортмоқда. Испаниянинг университетлари, хусусан, Гранада, Барселона ва Мадрид университетлари, Ўзбекистондаги талабалар учун кенг грант дастурлари тақдим етмоқда. 2023-йилда 200 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба Испанияда таълим олишни бошлади.

Ўқитувчилар тайёрлаш
Испан тилини ўқитувчи сифатида ўрганаётган мутахассислар сони ҳам ўсиб бормоқда. ЎзДЖТУ ва Европа давлатларининг ҳамкорлик дастурлари доирасида 100 га яқин испан тили ўқитувчилари махсус тайёргарликдан ўтказилган. Ўқитувчиларни тайёрлашда замонавий методологиялар ва технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Испан тилининг таълимдаги ўрни ва замонавий ёндашувлар

Испан тилини ўқитиш жараёнида замонавий педагогик ёндашувлар ва коммуникатив компетентликни ривожлантиришга катта еътибор қаратилмоқда. ЎзДЖТУ ва бошқа таълим муассасаларида испан тилини ўрганишда интерактив усуллар, мултимедиа воситалари ва коммуникатив ёндашувлар қўлланилмоқда. Ўқувчиларга амалий мулоқотда испан тилидан фойдаланиш имкониятини яратиш учун турли методлар ишлаб чиқилган:

Икки тилли таълим (Билингвал таълим)
Ўзбекистоннинг Президент мактабларида икки тилли таълим дастурлари самарали ишламоқда. Ушбу дастурлар испан тилини фақат тил сифатида ўрганишни емас, балки испан маданияти, тарихини ва адабиётини чуқурроқ ўрганишни таъминламоқда.

Халқаро алоқалар ва алмашинув дастурлари
ЎзДЖТУ ва Испаниядаги университетлар ўртасида ўтказилаётган алмашинув дастурлари орқали талабалар ва ўқитувчилар испан тилини амалда қўллаш имкониятига ега бўлишмоқда. Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим ва илмий алмашинув, шунингдек, талабаларга ўз билимларини ривожлантириш учун имкониятлар яратмоқда.

Онлайн ресурслар
Онлайн платформаларда ДЕЛЕ сертификатига тайёргарлик кўраётган ёшлар сони ортмоқда. Ўзбек ёшларининг испан тилида еркин мулоқот қилиш кўникмаларини оширишга ёрдам берадиган махсус курслар ташкил етилмоқда. Бу курслар талабалар ва ишбилармонларга халқаро миқёсда танилган испан тилидаги сертификатлар олиш имкониятини тақдим етмоқда.

Камолнинг муваффақиятли тажрибаси

Менинг Камол исмли дўстим испан тилини ўрганишдаги муваффақиятларини таъкидлаб ўтмоқчиман. У ЎзДЖТУда испан тилини чуқурлаштирган ҳолда ўрганиб, халқаро ДЕЛЕ сертификатини қўлга киритди. Кейинчалик, Испаниядаги Гранад университетида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Камол бугунги кунда испан тилида еркин сўзлашади ва ўз орзуларини амалга оширганидан фахрланади. Унинг мисоли, испан тилининг Ўзбекистонда қандай ривожланаётганини ва ёшлар учун қандай имкониятлар яратаётганини намойиш етади.

Келажакдаги истиқболлар

Испан тилининг Ўзбекистондаги келажаги жуда истиқболли кўринмоқда. Ҳукумат ва таълим муассасалари томонидан олиб борилаётган ишлар ушбу тилни биладиган кадрлар сонининг ўсишига хизмат қилмоқда. Испан тилини билган ёшлар хорижда таълим олиш ва касбий ривожланиш имкониятларидан фойдаланмоқда. Келажакда испан тили нафақат таълим, балки бизнес, дипломатия ва илм-фан соҳаларида ҳам янада кенгроқ қўлланилиши кутилмоқда.

Хулоса

Испан тили Ўзбекистонда нафақат хорижий тил сифатида, балки халқаро мулоқот воситаси сифатида ҳам муҳим аҳамият касб етмоқда. Испан тили Ўзбекистонда нафақат хорижий тил сифатида, балки халқаро мулоқот воситаси сифатида ҳам муҳим аҳамият касб етмоқда. Таълим тизимидаги ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ва халқаро ҳамкорлик дастурлари ёрдамида ушбу тилни билувчи ёшлар сони ошиб бормоқда. Келгусида испан тилининг таълим ва касбий соҳадаги аҳамияти янада ортиши кутилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

Yuz.uz
Qalampir.uz
Darakchi.uz
ЎзДЖТУ расмий ҳисоботлари.

Махмудов Сухроб ЎзДЖТУ Таржимонлик факултети талабаси

Махмудова Нилуфар Муродовна Испан тили амалий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси