Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Самарқандга учган Boeing 737 самолёти Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнди.
РИА Новости хабарига кўра, бунга стабилизатор носозлиги сабаб бўлган. Самолёт бортида 173 нафар йўловчи борлиги таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, самолёт Utair компаниясига тегишли ва фавқулодда қўниш чоғида ҳеч ким жабрланмаган.