Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда, деди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
3 кун олдин расмий манбада эълон қилинган репортажда эса «Тошшаҳартранс» ходимлари ва назоратчилари нақ пулда йўлкира тўлаганлар биринчисида огоҳлантирилиши, кейин эса 37,5 минг сўм жаримага тортилиши ҳақида баёнот беришганди.
Вазирликнинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши – БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Аммо вазирлик матбуот хизмати нақд пулда тўлов қилса бўладими ёки йўқ, автобус ҳайдовчиси ёки кассирдан чиптани нақд пулга сотиб олиш мумкинми-йўқлигига аниқлик киритмаган.