Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”ни танлади, у Буюк Британия ишчи визасига ариза берган — манба

“Ланс” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Буюк Британия ишчи визасини олиш учун ҳужжат топширди. Бу ҳақда “Telecomasia.net” сайти хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, ўтган ҳафта 20 ёшли футболчи ва унинг вакиллари Буюк Британия визасини олиш учун зарур ҳужжатларни топширган. Ҳусанов ва унинг агентлари шу ойнинг охирига қадар Манчестерга учиб, шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий жамоаси футболчисига вакиллик қилувчи агентлик “Манчестер Сити”ни танлаган. Бунга бош мураббий Пеп Гвардиоланинг шахсан қизиқиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ Ҳусанов Англиянинг “Челси” ва “Ньюкасл” клублари, Испаниянинг “Реал”, шунингдек, Франциянинг “ПСЖ” жамоаси қизиқишлари доирасида экани хабар қилинганди. Агентлар Париж вариантини ўйин амалиёти кафолати йўқлиги сабабли рад этган.

Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” Ҳусанов учун “Ланс” сўраган пулни беришга тайёр – инсайдер

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида

Қайд этиш жоизки, Ҳусанов 2023 йилда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида ўйнаган ва шу йилнинг июль ойида 100 минг евро эвазига “Ланс”га трансфер бўлганди.  

Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланган.