ўқувчи шаҳардаги 41-мактабга Gentra машинасини миниб келган ва шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари эътиборига тушган.
Ҳодимлар ҳодиса жойига ИИБ ЙҲХБ ходимларини чақирган. ЙПХ ходимлари келиб суриштирув ўтказганида Gentra’ни мактаб ўқувчиси миниб келгани ва унда машина бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги аниқланди.
ЙПХ ходимлари ҳолат юзасидан маъмурий баёнома расмийлаштираётганда қоидабузар ўқувчининг акаси келиб, машинани укаси эмас, ўзи бошқарганини айтади ва жанжал кўтаради.
Бироқ атрофдаги кузатув камераларидаги лавҳалар текшириб кўрилганда машинани айнан мактаб ўқувчиси бошқаргани аниқланади.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.