Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида гинекологларни бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингини ўтказиш бўйича ўқитиш курслари ташкил этилади.
- Гинекология ва онкология бўйича клиник ординатура (резидентура) ва магистратура дастурлари, шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш курсларига бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга доир модуллар киритилади.
2025 йил 1 майгача:
- «Узинфоком» МЧЖ билан ҳамкорликда скрининг натижаларини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилиб, марказлашган скрининг регистри ташкил қилинади.
- Скрининг дастурига киритилган аёллар билан мобил иловалар орқали қайта алоқа тизими ишлаб чиқилади.
Жорий йилда:
- Илғор халқаро тажриба асосида, миллий клиник протоколлар тасдиқланади ва скрининг, ташхислаш ҳамда даволаш алгоритмлари ишлаб чиқилади.
- Беморларни даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив парвариш схемалари тайёрланади.
Шунингдек, диагностика жараёнларининг сифат назорати стандартлари ишлаб чиқилади.