Оқтоба шаҳрида тунги вақтда хусусий уйлардан бирида бир қиз ва унинг ота-онаси гаровга олингани ҳақида хабар келиб тушган.
Полиция департаменти маълумотига кўра, махсус хизматлар уч соат давомида музокаралар ўтказган. Бироқ натижа бўлмагач штурм ўтказишга қарор қилинган.
Операция натижасида гаровдаги аёл озод қилинган, гумонланувчи қўлга олинган.
24KZ хабарига кўра, 67 ёшли аёл «Тез ёрдам» машинасида, 75 ёшли эркак эса жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этган. Яна бир аёл стабил оғир ҳолатда қолмоқда, у кўплаб жароҳатлар олган.