Улар брак қилинган бўлиб чиқди
Халқаро олимпия қўмитаси барча брак қилинган медаллар алмаштирилишини кафолатлади. Илгари баъзи спортчилар ижтимоий тармоқларда медалларининг юқори қатлами ўчиб кетаётгани ҳақида шикоят қилишган эди. Бу Париж зарбхонаси мукофотларни тайёрлашда фойдаланган паст сифатли лок билан боғлиқ экан.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу можаро фонида зарбхонанинг ишлаб чиқариш ва сифат назорати бўйича учта юқори лавозимли менежери ишдан бўшатилган.