Самарқандда қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланган беш кишининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фожиа 11 январ куни содир бўлган. Ҳалок бўлганлардан 4 нафари – A.M., Ж.Б., В.Б. ва O.T.лар уйларида, A.У. эса шифохонада бўлган.
Спиртли ичимликларни сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш) билан иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.