Шикастланган долларлар: Банклар томонидан комиссия ундирилиши ҳақида тушунтириш

Ижтимоий тармоқларда «Эски (1996 йилда чиқарилган) долларни расмий курсдан 5$ арзонига олмоқда экан» номли видео кенг тарқалди. Мазкур ҳолат ҳақида тушунтириш бериш мақсадида қуйидаги маълумотларни баён қиламиз.


Аслида, банк мазкур операцияларда шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни қабул қилган. Бундай ҳолларда банк томонидан комиссия ундирилиши амалдаги қонунчиликка тўлиқ мос келади.

Нима учун банклар комиссия олади?


▪️Шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни хорижий эмитент банкларда алмаштириш жараёнида банк транспорт (йўл) харажатлари, корреспондент банк ёки хорижий банкнинг комиссиясини қоплаш мажбуриятига эга.


Шу сабабли, банклар томонидан ушбу харажатларни қоплаш мақсадида воситачилик ҳақи ундирилади.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, банклар ўз операциялари бўйича воситачилик ҳақини мустақил белгилайди.

Шикастланган долларлар бўйича банк томонидан ундирилган комиссия мазкур хизмат билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун олинади. Бу амалиёт халқаро ва миллий қонунчилик талабларига тўлиқ мос келади.

Бундай ҳолатларда аниқ маълумотларга таяниш ҳамда турли ноаниқ хабарларга ишонмаслик муҳим. Ҳар қандай савол ёки тушунмовчиликлар юзасидан банкнинг расмий манбаларига мурожаат қилиш тавсия этилади.